Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбариятига мурожат қилди. У Владимир Путинга Минскда учрашишни таклиф этди.
Грузиянинг “Рустави 2” телеканали бошловчиси Георгий Габуния 7 июлда ўзининг муаллифлик дастурини Россия президенти Владимир Путин номига сўкиниш билан бошлаб Грузияда можаро келтириб чиқарди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизмати Оттава ўрнига Торонтони Канада пойтахти деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Хитойнинг Taobao онлайн-платформасида Россия президенти Владимир Путиннинг термокружкасига ўхшаган оқ термос талаб энг катта бўлган товарга айланди.
Аввалроқ, Япониядаги саммитда АҚШ ва Россия президентлари учрашув ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
28 июнь куни Япониянинг Осака шаҳрида расман G20 саммитига старт берилди. Саммит Россия президенти Путин ва ЖАР раҳбари Сирил Рамафосанинг икки томонлама учрашуви чўзилгани учун бироз кечроқ бошланган.
Украина президенти Владимир Зеленский брифинг вақтида Украина ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Керчь бўғозида қўлга олинган украин денгизчилари тўғрисидаги нотасига жавобни у билан келишмаган ҳолда йўллаганини айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский Владимир Путинга украин денгизчиларини озод қилишни сўраб мурожаат қилди, деб хабар берди РИА Новости.
АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот ва улар орқали солиқ тўловчиларга Россия президенти Владимир Путин билан G20 саммитида нима ҳақида гаплашишини билиши шарт эмас, деган фикрда.
Владимир Зеленскийнинг Украина президенти лавозимидаги биринчи маоши май ойида 12 797 гривен (485 долларга яқин) бўлди. Бу ҳақда президент маъмурияти Украинанинг "Фактор" нашри сўровига берган жавобида айтилмоқда
Машҳур сиёсатчилар оддий одамлар билан суратга тушиб, уларни хушнуд қилишни хуш кўришади.
Президент Владимир Путин Япония томонидан билдирилаётган ҳудудий даъволарга қарамай, Россия Курил оролларидаги ўзига тегишли байроқни туширишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.