Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленскийнинг матбуот хизмати Канада пойтахтини "ўзгартирди"

A A A
Зеленскийнинг матбуот хизмати Канада пойтахтини "ўзгартирди"

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизмати Оттава ўрнига Торонтони Канада пойтахти деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Мамлакат раҳбари Канада пойтахти — Торонтода бўлиб ўтадиган Украинадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро анжуманда иштирок этади”, — дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.

Кейинроқ матбуот хизмати ходимлари Торонто — Канаданинг Онтарио провинцияси пойтахти, дея ўз хатосини тўғирлаб қўйган.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизматининг хатоси ижтимоий тармоқда катта кулгига сабаб бўлди.

 

Киритилди: 10:36 05.07.2019. Ўқилди: 2051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда