Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳарбий парад вақтида рўй берган ҳодисага изоҳ берди, ўшанда қўриқлаш хизмати ходимлари давлат раҳбари Владимир Путинга яқинлашмоқчи бўлган фахрийни силтаб ташлашганди.
Россия Президенти Владимир Путин ветеранлардан бирини номаълум аскар мақбарасига гулчамбар қўйиш маросими учун Александр боғига таклиф қилган. Қарияни эса Путинга яқинлашишга ҳаракат қилганида президентнинг соқчилари қаттиқ итариб юборишган.