Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Путин чой ичган бокал Хитойда "хит" бўлди

Путин чой ичган бокал Хитойда "хит" бўлди

Хитойнинг Taobao онлайн-платформасида Россия президенти Владимир Путиннинг термокружкасига ўхшаган оқ термос талаб энг катта бўлган товарга айланди.

Путин бу термокружкадан Осакада ўтказилган G20 мамлакатлари етакчилари учун ташкиллаштирилган кечки нонуштада чой ичган эди.

Global Times хабарига кўра, онлайн-магазинлар ҳозирданоқ Россия олтин герби туширилган оқ термокружкага олдиндан буюртмаларни қабул қила бошлаганлар. Интернет-платформаларининг яна бир вакили юздан ортиқ буюртма тушганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай харид "ҳар қандай дўст учун идел совға"га айланади.

​Путин кружкасининг айни нусхаси сотувга чиқиш арафасида. У икки ҳафтадан сўнг етказиб берилади", - дейилади газетадаги реклама хабарларида.

Японияда G20 давлатлари раҳбарлари учун ташкиллаштирилган кечки овқатга Россия етакчиси ўз термоси билан келган эди. Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков термос Россия етакчиси мунтазам ичадиган чойга тўлдирилган, дея изоҳ берган.

 

Киритилди: 11:58 02.07.2019. Ўқилди: 1676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!