Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзи ва Россия президенти Владимир Путинни БМТ Бош Ассамблеясидаги энг тажрибали сиёсатчилар экани ва уларнинг ўхшаш томонлари кўплигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тажовузга учраб, сўнг ваҳшийларча ўлдириб кетилган қизнинг жасади поезддан топилгани ҳақида ҳабар беради “Moderator.az” сайти.
Дунёда шундай футболчилар борки, дўконлар ва рекламаларнинг юзига айланган. Айниқса, бу нарса футболчиларнинг таътил пайтларида авж олади.
АҚШ ҳаво кучларига тегишли "A-29 Super Ticano" русумли ҳарбий самолёт Нью-Мексико штатида қулаб тушган.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қўшма туристик турлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон туризм департаменти мутахассиси Санжар Боркеев маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Венгрия Республикаси Парламенти ноқонуний тарзда мамлакатга келган қочоқларга кўмак берганларга нисбатан жиноий жавобгарликни жорий этиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар берди.
Самарқанд давлат университети ҳудудида Хитойнинг буюк файласуфи Конфуций ҳайкали ва хиёбони қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Об-ҳаво: якшанба куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади
Улкан орзуларни бақувват елкасига ташлаб эртанги кун умидида остонадан чиқиб кетган Ўзбекистон фуқаролари Россияга келиб ишсиз қолгани учун президентдан ёрдам сўрашмоқда. Миграция агентлиги бу хабарга қандай изоҳ беради?
Нилуфар Усмонова янги ижод маҳсулини тақдим этди.
Айрим ҳолларда смартфонлар турли сабабларга кўра ишламасдан – «қотиб» қолади. На экрандаги силашларингизга, на тугмачаларни босишингизга жавоб реакцияси кўрсатмай қўяди. Шунда уни мажбуран ўчириб-ёқишга тўғри келади, аммо уни ўчириш тугмачасини босиш ҳам фойда бермаслиги мумкин...
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг самолёти Истанбулнинг янги қурилаётган аэропортига қўнди.
“Анадўлу” ахборот агентлигининг ҳабар беришича, Туркия дунёнинг энг саҳий 6 та давлати ичида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Буюк Британияда ташаббусларни ривожлантириш ташкилоти томонидан нашр қилинадиган «Жаҳондаги гуманитар ёрдамлар ҳажми» йиллик ҳисоботида эълон қилди.
Бухоро вилояти ғаллакорлари Ўзбекистонда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режасини бажарди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда, деди "xs.uz".
22 июнь куни соат 19:51 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Миробод тумани, Алиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг икки хонадонида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилди.
АҚШ Жанубий Корея билан ўтказилиши режалаштирган ҳарбий машқлар бўйича 2 та дастурни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу фожиали манзара Аргентинанинг Венадо-Туэрто шаҳрида намоён бўлди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг самолёти Истанбулнинг янги қурилаётган аэропортига қўнди. У ерда президентни мамлакат транспорт вазири Аҳмад Арслон, стюардессалар ва стюардлар, учувчилар, шунингдек терминал ходимлари кутиб олди.
Тожикистоннинг Хатлон вилояти Ҳамадоний туманида истиқомат қилувчи 42 ёшли Фаррух Халифаев хотини Арус Раззоқовага жами 11 та тиғ жароҳати етказди. Ҳаммасига биргина рашк сабаб бўлди.
Тошкент тинч, пойтахтда "комендант соати" ўрнатилмайди, дея интернетда тарқалиб кетган миш-мишларга изоҳ берди жума куни Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари ўринбосари, полковник Азизхон Умархонов.
Қорақалпоғистонда "Билимсиз ва дангаса инсоннинг жамиятдаги ўрни" дея номланувчи ёдгорлик ўрнатилди, деб хабар берди Kruz.uz.
Тошкентда «Nexia-3», «Cobalt» ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
2018 йил, 22 июнь куни таҳминан соат 19.51да Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБга Миробод тумани Алиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг иккита хонадонида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази.
Бир неча кун олдин Facebook’да тарқалган видео кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеотасвирни кузатган ҳар қандай инсон бу қандай маросим экан, деб ўйлаши табиий.
Туз истеъмоли ўлим хавфи билан бевосита боғлиқ.
16 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод қилинди, дея хабар қилди жума куни «Газета.uz"нинг вазиятдан хабардор бўлган ахборот манбаси. Унинг маълумотига кўра, ҳозирда у қариндошлариникида.
Футбол бўйича Россияда ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Швейцария термаси сербиялик рақибларни 2: 1 ҳисобда мағлуб этди.
Жорий йилда Technovation Challenge халқаро танлови финалида лойиҳаларини тақдим этадиган дунёнинг энг яхши 12 жамоаси орасида Ўзбекистон ҳам илк бор иштирок этади.
Ўзбекистоннинг яқин йилларда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши кутилмоқда.