Ўйин 22 июн куни Калининградда бўлиб ўтди. Бешинчи дақиқада сербияликлар ҳужумчиси Александр Митрович ҳисобни очди. Иккинчи таймда Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гранит Жака ҳисобни тенглаштирди. Матчнинг 89- дақиқасида эса Жердан Шокирий швейцарияликларни олдинга олиб чиқди. Ҳисоб 2: 1.
«Е» гуруҳдаги бошқа матчда Бразилия термаси Коста-Рика футболчилари устидан 2: 0 ҳисобда ғалаба қозонди. Шундай қилиб, ҳозир Швейцария ҳамда Бразилия терма жамоалари ҳисобида 4 тадан очко бор. Сербларда 3та очко нақд. Коста-пикаликлар эса очко йиға олишмади.