Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда

A A A
Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда

Самарқанд давлат университети ҳудудида Хитойнинг буюк файласуфи Конфуций ҳайкали ва хиёбони қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Мазкур хиёбонни бунёд этиш Жомбой туманидаги «Қурилиш материаллари комбинати» масъулияти чекланган жамияти усталари томонидан амалга оширилмоқда.

— Қурилиш ишларини шу йилнинг февраль ойида бошлаган эди. Уларга 30 нафардан ортиқ қурувчи ҳамда 10 га яқин техника жалб қилинган. Ҳозирги кунгача 60 фоиз иш бажарилди. Замонавий ландшафт дизайндаги хиёбон қурилиши тез орада ниҳоясига етказилади, — дейди жамият иш бошқарувчиси Раҳимжон Мўминов.

 

Киритилди: 13:07 23.06.2018. Ўқилди: 1608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда