Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

A A A
АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

АҚШ ҳаво кучларига тегишли "A-29 Super Ticano" русумли ҳарбий самолёт Нью-Мексико штатида қулаб тушган.

Хабарда қайд этилишича, ҳалокат кеча маҳаллий вақт билан соат 11.30да содир бўлган. Ҳозирча фақат ҳарбий самолётнинг учувчиси жароҳат олгани ва у шифохонага етказилгани маълум, бошқа жабрланганлар тақдири ойдинлаштирилмоқда.

"A-29 Super Ticano" Бразилиянинг "EMB-314" русумли енгил турбовинтли ҳужумкор самолётининг АҚШ ҳаво кучлари учун мўлжалланган модификациясидир. Пентагон ушбу турдаги самолётларни ёзги тайёргарлик машқлари, разведкада фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, май ойида АҚШнинг Жоржия штатида "С-130" русумли ҳарбий-транспорт самолёт қулаб тушган эди. Ҳалокат оқибатида бортдаги тўққиз кишининг бари қурбон бўлган.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 13:24 23.06.2018. Ўқилди: 1711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар