Навоий шаҳар ИИБга фирибгарлик бўйича жиноят иши ҳужжатлари келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кеча, 2 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди.
Никарагуада ҳукуматга қарши намойишлар оқибатида ҳалок бўлганлар умумий сони яна 24 нафарга кўпайиб, 309 нафарни ташкил қилмоқда.
Савол Ассалому алайкум. Биз шарбат заводида ишлаймиз. Шарбат тайёрлаш учун узум сотиб олинарди.
Сирдарёда божхона декларациясида кўрсатилмаган “Нефть” ароқини Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган шахси ушлаб қолинди.
Чешир графлиги полициячилари маҳаллий касалхона ҳамширасини қамоққа олган.
2017 йилнинг ноябрь ойидан декабрь ойи сўнггига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1986 йилда туғилган Шохрух Баймиров танишлари, Жиззах вилояти Зарбдор туманида яшовчи Б.К., Ж.И. ва С.К.ларга шакар маҳсулотини сотиш билан шуғуланаётгани эвазига катта даромад кўраётганини айтиб, уларга тадбиркорлик қилиш учун пул тикишларини таклиф қилган ва ҳар ойда берилган пулларининг 10 фоизи миқдорида даромад пули бериб туришини ваъда қилган
Кеча, 2 июль куни Таиландда тшққиз кунли қидирувлардан кейин 12 нафар ўқувчи ва уларнинг мураббийи топилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея охирги саккиз ой мобайнида ракета учириш ва ядро синовларини амалга оширмаганлигини маълум қилди ва унинг сай-ҳаракатларисиз Вашингтон Пхеньян билан уруш олиб бораётган бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у 3 июль, сешанба куни Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Айни кунларда Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари 41 ёшли имом Че Абдул Карим Че Абдул Ҳамидга нисбатан жиноий иш қўзғатишди
Кеча Исроил ҳукумати Ғазо секторига анестезия сифатида ишлатиладиган кислород гази олиб кирилишига йўл қўймади.
Малайзиянинг собиқ бош вазири Нажиб Раззоқ коррупцияга алоқадорлик айблови билан қўлга олинди
3 июль санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати нимчорак финал баҳслари якунига етди.
Индонезия соҳилларида 139 нафар йўловчиси бўлган кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 12 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Исроил армияси ҳар ойда ҳарбий хизматчиларнинг шахсий телефонларига шартли зарарли дастурлар юбориш ва уларни интернетда номаълум киши билан мулоқотга чорлаш орқали машғулотлар ўтказади.
2018 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидов мамлакатга ташриф буюрган Марказий Осиё бўйича Кембридж форуми (МОКФ, Буюк Британия) раиси, профессор Сиддҳарт Саксена билан ТИВда учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Tesla компаниясининг бош муҳандиси Даг Филд беш йиллик фаолиятидан кейин компанияни тарк этди. Бу ҳақда «РИА Новостти» хабар берди.
Хитойда ОАВга АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан кескин фикрлар билдириш чекланди. Шунингдек, Трамп ҳамда Оқ уй маъмурияти вакилларининг савдо уруши юзасидан айтган изоҳ ва фикрларини ХХР ҳукуматининг расмий баёнотидан олдин эълон қилиш тақиқланди.
Аҳолининг шифокор қабулида навбат кутиб қолиши, касаллик тарихи ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш билан боғлиқ ортиқча вақт йўқотишларнинг олдини олишга қаратилган «Klinik.uz» дастури яратилди, деб ёзади ЎзА.
Июнда Ўзбекистон истеъмол бозоридаги маҳсулотлар ва хизматлар нархларининг ўртача даражаси 2,7 фоизга пасайди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда. Пасайиш энг аввало мавсумий омилларга, айнан олганда — озиқ-овқат маҳсулотларининг анъанавий арзонлашуви билан боғлиқ.
Тошкент вилоятилик ота бедарак йўқолган ўғлини қидирмоқда. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Айни дамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах таклифига кўра Швейцарияда бўлиб турибди. Бугун, 3 июль куни Лозаннадаги Халқаро олимпия қўмитаси қароргоҳида МОҚ раҳбари Томас Бах билан расмий учрашувда иштирок этди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Фуқаро ўз аризасида Янгизамон қишлоғида яшовчи, Янгизамон МФЙ раиси, 1967 йилда туғилган Ш.И. ҳамда Камолот МФЙ Камолот қишлоғида яшовчи «Қоракўл-Қораун» сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раҳбари 1973 йилда туғилган Р.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Қораун МФЙ ҳудудидаги «Бойли бобо» ф/х раҳбари Қ.Х.нинг ишончига кириб, унга тегишли фермер хўжалиги далаларида етиштирилган буғдой ҳосилини туман МТП томонидан бириктирилган комбайнлар билан қисқа муддатда ўрдириб бериш ва фермер хўжалигига белгиланган мажбуриятга асосан 10 фоизлик буғдойни давлатга топширтирмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 400 долларни пора тариқасида талаб қилганлигини билдиради. Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида «Қоракўл-Қораун» сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раҳбари Р.А. кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари ва 1 600 000 сўм пулларни олган вақтда ушланиб, ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва Ш.И.ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Россия ҳарбий ҳаво кучлари Суриянинг Идлиб вилояти жануби-ғарбида ёпирилма ҳужум уюштирди, деб хабар беради Al Masdar News.
Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган Швеция – Швейцария учрашуви якунига етди.
Афсона тахаллуси билан ижод қилган хоразмлик хонанда Умида Мадримова турмушга чиқди.
Тошкент вилоятининг айрим қишлоқларида оддий кундалик турмуш учун зарур бўлган электр энергияси, газ, ичимлик суви, йўл билан боғлиқ муаммолар бор. Президентимиз ташаббуси билан “Обод қишлоқ” дастури ҳаётга татбиқ этилаётгани жойларда шу каби муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
Аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича транспорт бошқармасига келган одамнинг йиғлаётган ҳолатини видеога олган ва уни интернетга жойлаштирган дубайлик киши полиция маҳкамасига олиб келинди.
Каттақўрғон туманининг “Андоқсой” маҳалласида яшовчи Тоҳир Азимов “Туман электр таъминоти” корхонаси кассасига электр тўлови учун амалга оширган тўловлари бошқа ҳисоб рақамига ўтиб кетади.