Ассалому алайкум. Биз шарбат заводида ишлаймиз. Шарбат тайёрлаш учун узум сотиб олинарди. Ҳозир олинмаяпти, шунга узум винзаводга сотиляпти. Шу иш жоизми? Узум ҳалол-ку
Жавоб
Замондош уламолардан доктор Ваҳба Зуҳайлий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Мин ҳисодис синийн" китобларида бундай дейдилар: "Ислом зарарли нарсалар билан тижорат қилишни ҳаром этган. Мусулмон киши ароқ, чўчқа каби нажосатларни сотишдан наҳий қилинган. Шунингдек, ҳаромга олиб борадиган нарсаларнинг тижорати ҳам ман этилган. Масалан, ароқ тайёрлаши аниқ ёки ғолиби зонн бўлган кишига узум сотиш ҳаром. У ароқ тайёрлаши мумкин, деб ўйланган кишига сотиш эса макруҳдир".
Демак, сиз узумларингизни бу корхонага сотишингиз мумкин эмас.
Аллоҳ янада билгувчироқ.
Manba: azon.uz
Киритилди: 05:44 04.07.2018.
Ўқилди: 1338 марта.
Фикрлар сони: 0 та.