Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил армияси аскарларга телефонлардаги хакерлик ҳужумларини бартараф этишни ўргатмоқда

Исроил армияси аскарларга телефонлардаги хакерлик ҳужумларини бартараф этишни ўргатмоқда

Хабар берилишича, «ижтимоий эмлаш»шахсий таркиб орасида кибертаҳдидлардан юқори даражада хабардорликни таъминлаш ва хакерлик ҳужумини ўз вақтида бартараф қилиш имконини беради.

Қайд этилишича, бундай машғулотлар ҳар ойда ўтказилади. Ҳарбий хизматчиларнинг фақат беш фоизи нотаниш киши билан мулоқотга киришади, икки фоизи эса нотаниш киши томонидан тавсия қилинган дастурни юклаб олишга рози бўлади.

Агар бу ҳолат юз берса, телефонга «Ҳозир бу биз эдик, бироқ эртага душман бўлиши мумкин. Ўз қисмингдаги ахборот хавфсизлиги бўйича масъулга бориб, маълумот бер», — деган хабар келади.

Юқори даражадаги ҳушёрлик яқинда фаластинлик хакерлар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг телефонларига кўнгилочар дастурлар кўринишидаги жосуслик дастурлари билан уюштирилган ҳужумни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишга имкон берган, дейилади хабарда.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 00:27 04.07.2018. Ўқилди: 1785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!