Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан Андижон вилоятида «Армия ва ёшлар» акцияси бўлиб ўтди.
Жорий йилда Қурбон ҳайити 21 август санасига тўғри келиши муносабати билан Татаристон Республикаси мусулмонлари идораси томонидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда islam-today.ru нашри хабар берди.
Жорий йилда Fortune нашри талқинига кўра 40 ёшга тўлмаган энг нуфузли одамлар рўйхатини тузди.
Ўзбекистонда тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилот тузилади.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Google компаниясини 4,34 миллиард евро жаримага тортган Европа Иттифоқи АҚШдан устун келди, бироқ бу устунлик узоққа чўзилмайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Калифорнияда 1,4 миллион долларга Серро Гордо шаҳри сотилди. Шаҳарнинг янги эгаси ташландиқ шахтёрлар шаҳарчасини туристлар учун жаннатга айлантирмоқчи, деб ёзмоқда news.ru.
....
...
...
...
Бош прокуратура академияси бошлиғи бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франция Миллий магистратлар мактаби таклифига биноан Парижда ишчи сафар билан бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов, турон якка кураши бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева ҳамда яна бир қанча актёр ва спортчиларнинг Тошкентда масжид қуриш режаси борлиги ҳақида маълумот берилган эди, деб ёзади ЎзА.
Тошкент ҳокимияти тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича лойиҳани ишга туширди. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Самарқанд вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда вужудга келган салбий вазиятни зудлик билан бартараф этиш мақсадида шу йилнинг 17 июль куни вилоят Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Президенти девони, Бош прокуратура, вилоят ҳокимлиги ва ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда, вазирлик матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Қирғизистон хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва қонунчилик секторларининг хотин-қизлар ассоциацияси делегацияси Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат замонавий жиҳозланган, деб ёзади ЎзА.
Франция тараққиёт агентлиги яқин 4 йил ичида Ўзбекистондаги лойиҳаларга 450 миллион евро сармоя киритиш ниятида. Бу ҳақда Франциянинг мамлакатдаги элчихонасидаги манбага таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
Ҳукуматнинг 17 июлдаги қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Чет эл ва маҳаллий сармоядорларнинг инвестицион таклифларини очиқ муҳокама қилиш учун 19 июль куни International меҳмонхонасининг Cristal Ballroom конференц-залида ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё, металлургия ва тоғ-кон саноати масалаларига бағишланган иккинчи учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов таҳрири билан дунё илмий доираларида катта нуфузга эга IntechOpen нашриёти томонидан инглиз тилида икки монография чоп этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Геномика ва биоинформатика маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Яман шимолида 19 июль, пайшанба куни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция авиацияси зарбаси оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли қурбон бўлди, беш нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Саъд вилояти маҳаллий ҳукуматидаги манбага таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
18 июль куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси биносида Қирғизистон хотин-қизлар хавфсизлиги, ҳуқуқ ва тартибот соҳасида фаолият олиб борувчи аёллар ассоциацияси делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибидаги хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ишчи гуруҳи билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди.
Американинг Time журнали ўз муқовасига Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг бирлаштирилган портретини жойлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тошкент вилоятида йирик тут дарахтлари кўплиги боис ўтган йиллари баҳорги пилла мавсумида Самарқанд ва Бухоро вилояти пиллакорлари ипак қурти озуқаси — тут баргларини пойтахт вилоятидан олиб кетар эди. Аммо 2017 йилнинг куз ойидан бошлаб тутни кесиш авжига чиқди. 30—40 йиллик дарахтларни ҳам бетартиб кесиб, табиатга ва пиллакорларнинг манфаатларига зарар етказилди, деб ёзади ЎзА.
Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган Бишкек мэри Албек Ибраимовни вазифасидан озод қилди, деб хабар берди "Интерфакс".
2018 йил июль ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг “Буюк Ипак йўли” маҳалласида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Судья Ф. Тураходжаев раислигида ўтган суд мажлисида судланувчи Шукуров Ботир Чориевичга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов 19 июль куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган тадбирда вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги ва унинг олдини олиш, мавжуд қонунчилик тизими, соҳадаги муаммолар борасида нутқ сўзлади.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Шавкат Мирзиёев томонидан 17 июль куни ўтказилган йиғилишни «халқ таълими соҳасида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тарихий воқеа» деб атади.
Шавкат Тўрақулович Раҳматов Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.