Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Ўзстандарт": Ҳалол стандарти сертификатини берувчи ташкилот тузилади

A A A
"Ўзстандарт": Ҳалол стандарти сертификатини берувчи ташкилот тузилади

Ўзбекистонда тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилот тузилади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтган матбуот анжуманида "Ўзстандарт" агентлиги бош директори ўринбосари Жасур Шукуров маълум қилди.

ЎзАнинг ёзишича, расмий: “Ўзбекистонда ҳалол стандарти бўйича ҳали тўлиқ тизим ишлаб чиқилмаган, ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилотлар мавжуд эмас. Шу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилотга эга бўламиз”, -деб айтган.

Шукуровга кўра, агентлик бу борада Ҳалол стандарти соҳасида ислом давлатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) билан тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Manba: azon.uz

Киритилди: 05:23 20.07.2018. Ўқилди: 2660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!