Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг кенг таркибдаги музокаралари бошланди. Унда асосий эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига қаратилди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Қаноат – инсоний фазилатларнинг энг олийсидир. Бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, ҳасад, кўра олмаслик каби иллатлардан холи бўлади. Дунёда хотиржам ҳаёт кечиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида: “Ҳақиқий бойлик мол-мулкнинг кўплигида эмас, балки ҳақиқий бойлик нафснинг тўқлигидадир”, деганлар.
АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин агар пастор Эндрю Брансон қўйиб юборилмайдиган бўлса, Туркияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишини билдирди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Тўқимачилик саноати корхоналарини янада рағбатлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 664-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
Қонунчиликка мувофиқ бола туғилганда бир марталик нафақа берилади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Мусулмонлар Мисрни фатҳ этгани келишганда, Бобилиюн қўрғони олдигача бориб тўхташди. Подшоҳ Муқавқис мусулмонлар билан музокара ўтказишга рағбат кўрсатди ва улар нимани хоҳлаётганларини билиш учун бир вафд (делегация) жўнатди. Сўнг улар ҳам бир вафд жўнатмоқликларини сўради. Амр ибн Ос уларга ўн кишилик жамоани юборди. Уларнинг ичида Убода ибн Сомит ҳам бор эди. Убода жуда қора, бўйи новча киши эди. Ҳатто, унинг бўйи ўн қарич дегувчилар ҳам бор эди. Амр сўзлаш вазифасини унга буюрди. Улар Муқавқис ҳузурига кирган вақтларида Убода ибн Сомит олдинга чиқди.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги бозорда рўй берган «самосуд» ҳолати тасвирланган яна бир видео тарқалгач, Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати «Kun.uz»га ушбу ҳодиса тафсилотлари юзасидан изоҳ берди. Маълум бўлишича, бу аёл бозорда ўғрилик қилаётганида қўлга тушганидан кейин сув орқали қочиб қутулмоқчи бўлганди.
БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига қарашли Ғазо сектори, Шарқий Қуддус, шунингдек, Иордания, Ливан ва Суриядаги мактаблар жиддий молиявий қийинчиликларга қарамай ўз эшикларини 526 минг фаластинлик болалар учун очади, ўқув йили ўз вақтида бошланади.
17-18 avgust kunlari O`zbekiston Respublikasiga Tojikiston Respublikasi Prezidenti davlat tashrifi bilan kelgani haqida xabaringiz bor. Prezident matbuot xizmati tomonidan ikki davlat o`rtasidagi hamkorlikka oid qisqa ma`lumotlar taqdim etildi.
“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси раҳбарияти интернет нашрлари орқали кенг муҳокама қилинаётган Самарқанддаги “Сино” заводининг “банкрот” деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги ахборотни нотўғри талқин қилинаётганлиги борасида ўз муносабатини билдирди ва ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
15 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоғу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ таоло унинг хатоларига каффорат қилади» (Имом Бухорий).
Кўксаройда Тожикистон президентини расмий кутиб олиш маросимидан кейин давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.
Юртимизда 21 август куни Қурбон ҳайити нишонланади.
Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, ҳазрат Алишер Навоий – бу уч улуғ зотни нима ёки қандай омиллар боғлаб туради? Некбин дўстларимиз дарров хотирни титкилаб, уларнинг эл-юрт, Ватан манфаатлари йўлидаги беқиёс хизматлари, бебаҳо илмий-адабий меросини қиёслашни бошлаб юбордилар, эҳтимол. Кошки эди, гап фақат шундан иборат эса-ю, қуйида иншо этмоққа тараддудланаётганимиз – кўз ўнгимизда юз бераётган жаҳолат, маҳдудлик воқеъ бўлмаса эди…
Жорий йилнинг июль ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 270,6 млн. АҚШ долларига пасайиши кузатилди. Бу ҳақида Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
АҚШ Туркияни қўлдан чиқариши мумкин эмас, у ҳолда НАТОнинг тақдири хавф остида қолади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича собиқ ўринбосари Мэтью Брайз “Washington Post” газетасига хабар берган.
"Тунги клубларда афюн зарралари ҳаво совуткичларининг (кондиционер) устига сепиб қўйилади, кейин ҳавога қўшилган маст қилувчи ҳид клубга кирганларнинг ҳушини ўғирлайди".
Бугун Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовларининг биринчи куни бошланди.
Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Марказий аппарати ва ҳудудий филиалларида мавжуд бўш иш ўринларига рус тилини мукаммал биладиган олий иқтисодий маълумотга эга, малакали номзодларни суҳбат асосида ишга таклиф этмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Муҳтарам азизлар! Маълумки, Аҳли сунна вал жамоа тўртта фиқҳий мазҳабдан иборат бўлиб, улар – Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларидир.
Украинада икки йигит мотоциклда елиб кетаётиб енгил машина билан тўқнашиб кетишди, деб хабар бермоқда Лайф нашри.
Мақом ижрочиси, хушовоз хонанда Симара Иманова билан Озарбайжон маданият ва санъат университетида учрашдик.
Ижтимоий тармоқларда «самосуд» ҳолати тасвирланган яна бир видео тарқалди. Унда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан калтакланган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетганини кўриш мумкин.
Ўзбек қизиқчилигининг устоз вакилларидан бири Обид Асомов ҳайит байрами арафасида видеомурожаат йўллади.
Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Тошкентдаги Мустақиллик монументига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Жараённи «Ўзбекистон 24» телеканали жонли эфирда намойиш этди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатарга қарши баҳсда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.