Ўзбекистонда илк маротаба бозор тадбиркорлик субъектига ишончли бошқарувга берилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳозирги вақтда республика миқёсида 11 мингдан ортиқ ўқитувчилик лавозимларида вакансиялар мавжуд. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Маърифат” газетасида берган интерьюсида бу ҳақда маълум қилди.
Бугун, 17 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига кўра, расмий давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
16 августда Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 6-сон баёни қабул қилинди. Бу ҳақда Азиз Абдуҳакимов маълум қилади.
Хитойлик ҳарбийлар Америка Қўшма Штатларига «эҳтимолий зарба бериш»га тайёргарлик кўрмоқда, бунинг учун бомбардимончилар билан кўпроқ машқ қила бошладилар.
Кириш имтиҳонларида ўқишдан йиқилган абитуриентлар супер-контракти арзонроқ ОТМга «перевод» қилиши мумкин. Бу ҳақда 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг қарорида белгиланган.
АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайн Хукнинг Давлат департаментида бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, Қўшма Штатлар расмийлари Эрон томони билан савдо алоқаларини давом эттирадиган мамлакатларга нисбатан санкциялар жорий қилишга тайёр.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтказган тадқиқотларда тишларга шакардан бошқа маҳсулотлар ҳам зарар етказиши маълум бўлди, деб ёзади Kun.uz.
Ҳиндистоннинг Керала штатида 8—16 август кунлари юз берган сув тошқинлари қурбонлари сони 97 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Мисрдаги мақбарадан топилган ёши 3200 йилга тенг пишлоқ олимларга ўтмишдаги ҳалокатли бактериялар ҳақида кўпроқ нарсани аниқлашга ёрдам беради.
Қувасой (Фарғона вилояти) – Қизил-Қия (Баткен вилояти) ҳудудида “Ўзбектелеком” АК ва “ЭлКат” МЧЖ (Қирғизистон Республикаси) телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлайдиган янги трансчегаравий канали қурилиши якунланди.
Италияда Лига ўнг партиясининг бўлими жойлашган бинога кириш қисмида портловчи қурилма ишлаб кетган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан 2018 йил 16 август куни «I Халқаро мақом санъати анжумани»га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги хабар берди
Туркия мамлакатда юзага келган валюта инқирози ортидан ўзига янги иттифоқчи топди.
“Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси одатий режимда ўз ишини давом эттирмоқда.
Динимиз инсониятни ўқишга, ўрганишга, билимли бўлиб унга амал қилишга чақиради.
АҚШ томонидан тайёрланаётган тинчлик режаси Исроилга ҳам, Фаластинга ҳам ёқмайди, бироқ барқарорликка эришиш учун айнан шундай йўл тутиш керак.
Самарқанд халқаро аэропортига Внуково—Самарқанд йўналишидаги 809-сонли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон фуқароси Н.М. «яшил йўлак» орқали божхона назоратидан ўтаётганида унга тегишли сумка кўздан кечирилган.
Туркиянинг «Гулспор» футбол клуби ёшлар таркибидаги 18 нафар футболчисини сотиб юбориб, улардан тушган 15 минг лира маблағга 10 та эчки сотиб олди.
АҚШ молия вазири Стивен Мнучин агар америкалик пастор Эндрю Брансон озод этилмаса, Туркияга нисбатан янги санкциялар киритишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди Блумберг.
Камчатка аҳолиси соҳил бўйида ғалати жундор мавжудотга дуч келишди, дея хабар берди Даракчи нашри.
Италияда трансфер ойнаси ёпилгунча “Рома” ўз ҳужум чизиғини кучайтириб олмоқчи.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, сохта ҳужжатлар асосида ички бозорда сотиб юборилган бир қатор транспорт воситалари фош қилинди.
Қўрқинчли аждарҳолар сайёрамизнинг турли бурчакларида истиқомат қиладиган кўп халқларларнинг эртак ва афсоналарида учрайди.
Минтақадаги тиббий муассасаларда кимёвий дори-дармонлар тугаганлиги сабабли Ғазонинг 8 минг 200 нафар онкология касалликлари билан оғриган беморлардан бири, кўкрак бези саратони учун даволанаётган 45 ёшли Асма Бахнасавининг сўнгги кимётерапия даволаши бекор қилиниб, клиникада дори йўқлиги айтилган. Бу ҳақда Islam-today сайти хабар берди.
350га яқин оммавий ахборот воситаси матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш мавзусида таҳририят мақолаларини эълон қилади. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Самарқанд шаҳридаги «Меҳробод» маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд ўтказилди.
Совуқ уруш тугаганига ҳам 30 йилдан ошди, ўзаро санкцияларни ҳисобга олмаганда, албатта. Муҳими, икки буюк давлат ҳам (учунчиси Хитой бўлганини эсдан чиқармайлик) онгли равишда ядро урушини ҳеч қачон бошламаслигини таъкидлаб келади.
Жорий йилнинг 10 август куни Нукус шаҳрининг аввалги «Куйбишев» кўчасида, ҳозирги «Нео» кафесининг орқа тарафида ер ўпирилиши натижасида юк машинаси йўлга сингиб кетган. Бу ҳақида kruz.uz маълум қилди.
Жорий ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига келган ва меҳмонхона учун пулдан тежашни истаган зиёратчилар учун капсула-хоналар таклиф этилмоқда.