Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 25 август кунидан ўрин олган мусобақаларида 13 нафар спортчиларимиз яккалик ва жамоа ҳолда 5 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.
Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” сайёҳлик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси бошланди.
Мактаб ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Қибрай туманида ўтказиладиган инновацион тадбиркорлик ҳафталиги доирасида ҳунарманд ва тадбиркор аёлларнинг Инновацион ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тожикистон тоғларида Россия, МДҲ, Европа давлатлари ва АҚШдан 33 альпинист 2 ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери эвакуация қилинишлари учун туроператордан вертолёт юборилишини кутишмоқда.
Олимлар ифлос ҳаво дунёнинг турли бурчакларида умр давомийлигини неча йилга қисқартиришини ҳисоблаб чиқишди. Тадқиқотга кўра, ифлос ҳаво сайёрамиздаги ўртача умр давомийлигини тахминан бир йилга, Осиё ва Африканинг энг ифлосланган давлатларида 1,5-2 йилга қисқартирар экан.
Германия қанцлери Ангела Меркель Грузияга ташрифи вақтида маҳаллий ансамбл билан бирга севимли қўшиғи Wir lieben die Sturme’ни (Биз бўронларни яхши кўрамиз) куйлади.
Банкротликка учраган «УзДЭУ Авто-Уфа» МЧЖ арбитраж бошқарувчиси компаниянинг собиқ раҳбариятини субсидиар жавобгарликка тортишни талаб қилди.
Инсоннинг келажак олдидаги энг катта бурчи – фарзанд тарбиясидир.
Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармасининг берган маълумотига кўра.
Италия соҳиллари яқинида Diciotti кемаси бортидаги африкалик муҳожирлар очлик эълон қилишди. Бу ҳақда Италия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Давиде Фараоне маълум қилди.
Мексикада камида 200 нафар полициячи ишдан четлатилди, бир нечта офицер эса уюшган жиноятчилик билан шерикликда гумонланмоқда. Бу ҳақда 23 август куни Mexico News Daily хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
АҚШ армияси янги қурол сифатида денгиз жонивори миксинларга эътиборни қаратмоқда. Бу жонзотлар йирик йиртқичлар билан ҳам бемалол кураша олади. Ҳарбийлар улар қўллаган усул ёрдамида душман ҳарбий кемаларини ишдан чиқармоқчи.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз курашиш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш масалаларига долзарб аҳамият берилмоқда.
Бразилия жунглиларида дрон ёрдамида цивилизация мавжудлигидан бехабар бўлган ва бошқа одамлар билан алоқага киришмаган қабила тасвирга олинди.
Тарихнинг ахлат қутиси бўлмайди, дейишади. Бироқ, ҳар бир тузум тарихни ўзига мослаштириб ёзади. Бу тарихий ҳақиқат.
Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари барча соҳаларда изчил ривожланмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармасининг берган маълумотига кўра, шу йилнинг 15 август куни Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятидаги халқаро аэропорт орқали Туркияга юборилиб, одам савдосидан жабрланиши мумкин бўлган аёллар тўхтатиб қолинди.
Буюк Британиянинг Яқин Шарқ ишлари бўйича вазири Алистер Берт пайшанба куни Исроилнинг Ғарбий соҳилда 2100 та турар жой қуриш режасини қоралади.
Самарқанд халқаро аэропортига Домодедово—Самарқанд йўналишидаги 7985-рақамли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қ.А. божхона назоратидан ўтаётганида декларацияда кўрсатилмаган 39 турдаги умумий баҳоси 10 миллион сўмга яқин тиббиёт ускуналарини яшириб ўтаётганлиги маʼлум боʻлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Прописка муаммолари ҳақида кўп гапирилган. Давом этамиз. Тизим бекор қилинмагунча ёки такомиллашгунга қадар ҳеч ким тўхтамайди.
Узоқ йиллар давомида АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсатида муҳим роль ўйнаб келган Даниел Розенблум яқин орада Тошкентда янги элчи сифатида иш бошлаши кутилмоқда. 23 август куни у АҚШ Сенати қошида сўзлаб, ўз мақсадларини тушунтирди. Энди у Сенат тасдиғидан ўтиши керак.
2018 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради «Газета.uz» Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовга таяниб.
Шу йилнинг 15 август куни фуқаро Р.Х. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ходимлари Ю.Ж. ва А.Қ.лар шу университет магистуратураси “Ижтимоий фанлар” факультетининг психология йўналишига ўқишга қабул қилиш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.
Солиқлардан қочишнинг кенг фойдаланилаётган яна бир “схемаси” фош этилди, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ҳужжатларни қалбакилаштириш жинояти бўйича тергов олиб борилмоқда, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Алкогол ҳақидаги янги тадқиқот спиртли ичимликларнинг соғлиқ учун фойдали миқдори йўқлигини кўрсатди.
“Дунёвий неъматлар борасида ўзингиздан қуйироқ даражадаги кишиларга қарангиз, ўзингиздан устунроқ кимсаларга боқмангиз, зеро бу Аллоҳнинг сизга берган неъматларига беписанд бўлмаслигингизга (шукр қилишингизга) сабаб бўлади” (Муттафақун алайҳ).
Тараққий этаётган мамлакатларда инсон капиталига сармоя киритиш муҳим. Президентимиз мамлакат иқтисодиётининг узоқ муддатли ўсишини ўйлаган ҳолда, Ҳукумат олдига жамиятда ўқитувчилар обрўсини ошириш вазифасини қўйди, деди жума куни ХПК сессиясида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.