Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Амазонка ўрмонларида цивилизациядан бехабар қабила топилди

A A A
Амазонка ўрмонларида цивилизациядан бехабар қабила топилди

Бразилия жунглиларида дрон ёрдамида цивилизация мавжудлигидан бехабар бўлган ва бошқа одамлар билан алоқага киришмаган қабила тасвирга олинди.

Маълум қилинишича, Бразилия ҳиндулар миллий жамғармаси ходимлари Перу билан чегарада жойлашган Вале-ду-Жавари қўриқхонасида браконьерларни излашаётганда қўриқхонага тахминан 190 мил кирилгандан кейин номаълум қабилага дуч келишган. 

Уларнинг айтишича, қабиладаги 16 киши ҳеч қачон ташқи дунё билан алоқага киришмаган.

Айни вақтда Амазонка ўрмонларида 6 қабила мавжудлиги маълум. Бироқ мутахассислар бу ҳудудда яна 16 қабила борлигини айтишмоқда.

Manba: kun.uz

Киритилди: 23:21 24.08.2018. Ўқилди: 2099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар