Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни Интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди

Зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни Интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгатиришга кўра, эндиликда порнографик маҳсулотни ҳамда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди (илгари ушбу маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланган эди).

Шунингдек, оғирлаштирувчи ҳолатларда туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди. 

Эндиликда: 

➖ туҳмат жиноятини содир этганлик учун (139-модда, 3-қисм) БҲМнинг 500 бараваригача (111 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримадан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);

➖ ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун (140-модда, 3-қисм) БҲМнинг 600 бараваригача  (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жаримадан 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилиши белгиланди (илгари 1 йилгача  озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 

Киритилди: 15:33 26.12.2020. Ўқилди: 1497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!