Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Зулфиқор Мусоқов ўзбек бокс мактаби асосчиси ҳақида фильм ишламоқчи

Зулфиқор Мусоқов ўзбек бокс мактаби асосчиси ҳақида фильм ишламоқчи

Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов ўзбек бокс мактаби асосчиси Сидней Жексон ҳаёти ва фаолияти ҳақида бадиий фильм ишламоқчи. Режиссёр фильм сценарийсини “Ўзбеккино” бадиий кенгашига топширган.

Фильмнинг хомаки номи: “Жексон ва унинг набираси”.

“Фильм АҚШ фуқароси Сидней Жексон, умуман бир одамнинг тақдири ҳақида. Жексон 1916 йилда тақдир тақозоси билан юртимизга келиб қолган ва бутун умрини шу ерда ўтказиб, ўзбек боксининг ривожига катта таъсир кўрсатган. Сидней Жексоннинг шогирдлари жаҳон чемпиони бўлишди. Унинг қабри Тошкентда, Боткин қабристонида”, – дейди Зулфиқор Мусоқов.

Сидней Жексон 1886 йил Нью-Йоркда туғилиб, 1968 йили Тошкентда вафот этган.

Фильм сценарийсини Мусоқовнинг ўзи ёзган.

Режиссёр 2018 йили “Берлин-Оққўрғон” филмини суратга олган эди ва фильм шу йили “Ника” кинотанловида иштирок этди.

Киритилди: 06:45 19.06.2019. Ўқилди: 1487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!