Сурат Украина Давлат чегара хизмати томонидан чоп этилган.
Бу ҳақда аввалроқ “Жанубий” оператив қўмондонлиги матбуот котиби Наталя Гуменюк маълум қилган эди.
“Ҳудуд Украинанинг юрисдикциясига қайтарилди”, деди у.
30 июнь куни рус ҳарбийлари уруш бошидан бери назорат остида бўлган Змейний оролини тарк этди.
Украина Қуролли кучлари россиялик ҳарбийлар Украинанинг ўққа тутилишига дош беролмай, оролдан эвакуация қилинганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги улар "яхши ният" сифатида оролни тарк этганликларини даъво қилди.