Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зироат Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди

Зироат Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Маҳмудовна Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди.

OncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгилайдиган етакчиларни ўз ичига олган «Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл» рейтингида номзодларни эълон қилди.

Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, «Замин» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор.

Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!