Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Зимбабведаги кўлда паромнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 15 киши ҳаётдан кўз юмди

Зимбабведаги кўлда паромнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 15 киши ҳаётдан кўз юмди

Зимбабведаги Кариба кўлида ортиқча одам ташиган паромнинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Associated Press Зимбабве Миллий табиий офатларни бошқариш агентлигига таяниб хабар берди.

Жами 77 киши қутқарилди ва улар кўлдаги кичик оролга етиб боришди, 27 киши эса бедарак йўқолган.

Зимбабве фуқаролик ҳимояси бўлинмасининг баёнотида чипталар савдоси маълумотларини кўриб чиққандан сўнг, бортда 114 йўловчи ва беш экипаж аъзоси бўлганлиги аниқлангани айтилган.

Кўлда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди report.az.

Киритилди: Бугун 16:51. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!