Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Зимбабведаги Кариба кўлида паром ҳалокати оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Зимбабведаги Кариба кўлида паром ҳалокати оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Зимбабведаги Кариба кўлида "Рида" пароми ағдарилиб кетиши оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, воқеа жойидаги қидирув ва тергов ишлари якунлангач, қутқарилганлар ҳамда қурбонлар ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этилади.

ZBC News хабарига кўра, сиғими атиги 90 кишига мўлжалланган паром бортида тахминан 160 нафар йўловчи бўлган. Ҳозиргача 74 киши қутқарилган, яна 75 нафар йўловчи эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Қутқарувчилар қайиқлар ва вертолётлар ёрдамида одамларни қидиришда давом этмоқда. Маълумот учун, мазкур паром Няминями қишлоғидан Кариба шаҳрига томон 5 соатлик йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган.


Киритилди: Бугун 19:12. Ўқилди: 182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!