Зимбабведа янги вабо эпидемияси бошланди, 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва болалар саломатлиги вазири Дуглас Момбешора маълум қилди.
Унга кўра, вабо эпидемиясининг эпицентри Маникаленд провинсияси ҳисобланади. Шу тариқа, охирги 30 кун ичида вилоятда 152 та тасдиқланган вабо ҳолати аниқланиб, 12 киши вафот этган.
Момбешора ҳукумат эпидемиянинг олдини олиш учун зарур чораларни кўрганини таъкидлади.