Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Зилзила пайтида Покистон қамоқхонасидан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Зилзила пайтида Покистон қамоқхонасидан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Покистоннинг Карачи шаҳридаги Малир тумани қамоқхонасидан кичик зилзила пайтида эвакуация қилинган 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди.

Бу ҳақда Покистон ОАВлари маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

Хабар қилинишича, полиция ҳудудни ўраб олган, натижада 78 маҳбус қўлга олинган, отишмада бир киши ҳалок бўлган. Уч нафар хавфсизлик ходими яраланган.

Воқеа душанба куни кечқурун содир бўлган. Ҳаммаси бўлиб 2000 га яқин маҳбус эвакуация қилинган, улардан 213 нафари қочишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 12:30 03.06.2025. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!