Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зидан учинчи марта "Реал"га қайтиши мумкин, бошқа номзодлар ҳам бор

A A A
Зидан учинчи марта "Реал"га қайтиши мумкин, бошқа номзодлар ҳам бор

2023/2024 йилги мавсум якунида Карло Анчелотти "Реал Мадрид"ни тарк этади ва Бразилия терма жамоасини бошқаради.

Мадрид клуби секин-аста жамоага янги бошқарувчи излаш устида ишламоқда. Daily Mail нашри хабарига кўра, "қаймоқранглилар" рўйхатида "Реал"ни икки марта бошқарган Зинедин Зидан ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Зидан қўл остида "Реал Мадрид" кўплаб совринларни қўлга киритган, жумладан, икки марта Ла Лига ва учта Чемпионлар Лигаси соврини.

Манбанинг таъкидлашича, "Реал Мадрид" номзодлар рўйхатида Хаби Алонсо, Альваро Арбелоа ва Рауль ҳам бор. Альваро Арбелоа ва Рауль ҳозир "қаймоқранглилар"нинг ёшлар жамоалари таркибида ишламоқда.

Киритилди: 17:11 10.07.2023. Ўқилди: 1584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!