Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе жорий халқаро танаффус даврида миллий жамоа учрашувларини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида ахборот тарқалди.
El Chiringuito TV маълумотига кўра, ҳужумчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар унинг «уч ранглилар» бош мураббийи Зинедин Зидан билан муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатган.
Манбага кўра, Мбаппе тикланиш жараёнини давом эттириш учун «Реал» ихтиёрига қайтишни режалаштирган. Аммо Зидан ҳужумчини жамоадан кетишига рухсат бермаган, гарчи уни олиб кетиш учун Парижга шахсий самолёт ҳам учиб келган бўлса-да.
Айрим манбалар жароҳатга қарамай, Зидан Мбаппенинг бўлажак учрашувда ўйин охирида бир неча дақиқа ўйнаш имкониятини бериши эҳтимоли ҳам инкор этилмаяпти.