Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Financial Times нашрига берган интервьюсида Европа пойтахтларига мурожаат қилди:
"Зеленскийни тинчлик музокараларига мажбурлашни тўхтатинг, бунинг ўрнига, Украинага берган мудофаа бўйича ваъдаларингиз қуруқ гап эмаслигига ишонч ҳосил қилдиринг. Агар Путин музокара ўтказишни истамаётган бўлса, Зеленскийдан буни талаб қилишнинг маъноси йўқ. Тинчлик йўқ экан, тинчликпарвар кучлар ҳақида гапириш ҳам мумкин эмас. Нега сулҳ имзоланмаяпти? Чунки Россия уни истамайди".