Украина президенти Владимир Зеленский кутилмаганда Қуролли кучлар собиқ бош қўмондони Валерий Залужний билан учрашди. Залужний 2024 йилда Зеленский билан келишмовчиликлар фонида армиядан бўшатилган эди. Ҳозирда у Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси ҳисобланади ва келгуси президентлик сайловларида истиқболли номзод сифатида қаралмоқда.
«Валерий Залужний билан учрашдик. Уни Украина жамоасидаги фаолияти учун миннатдорлик билдирдим. Энг муҳими, биз барчамиз биргаликда Украина мустақиллигини, миллий манфаатларимизни ва халқимизни ҳимоя қиляпмиз. Ҳозир долзарб бўлган ҳамда бизни янада мустаҳкамлай оладиган дипломатик вазифаларни муҳокама қилдик», — деб ёзди Зеленский учрашув ҳақида.