Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Владимир Зеленский яқин кунларда украиналикларга ўзининг “ғалаба режаси”ни тақдим этишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, “асосий йўналишлар — Россияни сиёсий мажбурлаш, дипломатик, иқтисодий, ҳарбий соҳаларга тааллуқли бўлган барча нарсалар ушбу режада рақамларсиз тақдим этилга”.
"Украина учун кенгроқ тақдимотга келсак, менимча, бу бир неча кунлик масала. Чунки урушнинг қайси босқичида нима қилаётганимизни тушуниш муҳимдир. Ўйлайманки, президент ушбу тақдимотни самарали ўтказади", дея қўшимча қилди у.
Зеленский яқинда АҚШга қилган ташрифи чоғида президент Жо Байденга, шунингдек, президентликка номзодлар Камала Ҳаррис ва Доналд Трампга ўзининг “ғалаба режасини” тақдим этган.