Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский янги қонунни имзолади: У эркаклар учун бола тарбияси таътили тўғрисида

Зеленский янги қонунни имзолади: У эркаклар учун бола тарбияси таътили тўғрисида

Украина президенти Владимир Зеленский эркаклар учун бола тарбияси таътилини олиш ҳуқуқини берадиган қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Парламент тегишли қарорни апрель ойида қабул қилган эди, у расмий матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Ҳозир Украинада она ишга чиққан ёки узоқ вақтдан буён шифохонада даволанаётган бўлсагина, ота бола тарбияси таътилига чиқиши мумкин.

«Давлат раҳбари оналар ва оталар учун бола тарбияси таътилини олишда тенг ҳуқуқлиликни таъминловчи қонунни имзолади. Ҳужжат эркаклар ва аёллар учун ишни оилавий мажбуриятлар билан бирга олиб боришда тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган. Хусусан, қонунчиликдаги отанинг бола таътилига бўлган ҳуқуқини чекловчи бўшлиқлар тўлдирилмоқда», — дейилади хабарда.

Олий Рада томонидан қабул қилинган қонун ҳар бир ота-онанинг тенг ҳуқуқи сифатида боланинг онаси ёки отасига фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар бола тарбияси таътилини олиш ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти яратилишини таклиф қилади.

Бундан ташқари, иш берувчи ўз маблағлари ҳисобига ота-оналардан бирига ойлик-маош қисман тўланадиган бола тарбияси таътилини бериши мумкин.

Қонунда таътилнинг янги тури — фарзанд туғилгандан бошлаб 14 кунлик пуллик таътил ҳам жорий этилади.

Киритилди: 14:32 08.05.2021. Ўқилди: 1821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!