Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Зеленский ходимларнинг сустлигидан кейин янги ишдан бўшатишлар ҳақида эълон қилди

Зеленский ходимларнинг сустлигидан кейин янги ишдан бўшатишлар ҳақида эълон қилди



Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳали якунига етмаганини, давлат ва жамият талабларига жавоб бермаган ҳар бир киши ишдан бўшатилади, деди.

«Ҳозир маълум бир кадрлар сустлиги кузатилмоқда. Лекин бу барча керакли қадамлар аллақачон қилинган дегани эмас. Қарорлар қабул қилинади. Тизимда давлат ва жамиятнинг фундаментал талабларига жавоб бермайдиганлар ўз ўрнида ўтирмаслиги керак, - деди у кечки мурожаатида.

Зеленский Украинада янги ислоҳотларга тайёргарлик ҳақида ҳам гапирди.

»Ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий воқеликни кўп жиҳатдан ўзгартирадиган ислоҳотлар - уларни янада инсонпарвар, шаффоф ва самаралироқ қилади", - дея қўшимча қилди Украина президенти ва тафсилотларни кейинроқ эълон қилишга ваъда берди.

Киритилди: 13:43 01.02.2023. Ўқилди: 2399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!