Нашрнинг ёзишича, Украина президенти девони АҚШнинг Германиядаги собиқ элчиси Ричард Гренелл билан мулоқот ўрнатишга муваффақ бўлган. Гренелл Трамп маъмурияти томонидан Россия-Украина уруши бўйича махсус элчига айланиши мумкин.
Украина расмийларининг сўзларига кўра, Трамп жамоаси билан тўлиқ алоқа ўрнатишга АҚШнинг сайланган президенти атрофидагилардан келаётган "бир-бирини истисно қилувчи" ҳаракатлар тўсқинлик қилмоқда.
"Доналд Трампнинг ўзи ҳали бошқа масалалар билан банд, улар орасида Украина охирги ўринлардан бирини эгаллаб турибди", деб ёзади нашр.