Украина Президенти Владимир Зеленский ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп телефон орқали суҳбат чоғида Нью-Йоркда учрашишга келишиб олдилар.
Украина раҳбари бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
"Мен ҳозиргина Президент Трамп билан гаплашдим. Бу муҳим суҳбат эди ва биз кўплаб масалаларни муҳокама қилишга муваффақ бўлдик. Биз Нью-Йоркда учрашишга келишиб олдик", деб ёзган Зеленский.
У учрашув "кўп нарсани ўзгартириши мумкин"лигини таъкидлади.
Шуни таъкидлаш керакки, БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясининг юқори даражадаги ҳафтаси 22 сентябрь куни Нью-Йоркда бошланади.