Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Усикни орден билан мукофотлади

A A A
Зеленский Усикни орден билан мукофотлади

Украина Президенти Жаҳон чемпиони Александр Усикни I даражали "Хизматлари учун" ордени билан мукофотлаш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, Усик 21 август куни реванш жангида британиялик Энтони Жошуани 113:115, 115:113, 116:112 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, ўзига тегишли бўлган WBO Super, IBF, WBO ва IBO чемпионлик камарларини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилган эди.

Катта эҳтимол билан украиналик боксчининг навбатдаги рақиби WBC чемпиони Тайсон Фьюри бўлади. Ушбу мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг 2023 йилнинг февраль ойида Саудия Арабистони, Қатар ёки БАА давлатларининг бирида ўтказилади.

Киритилди: 11:23 29.08.2022. Ўқилди: 2626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар