Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зеленский урушда қанча бола ҳалок бўлганини айтди

A A A
Зеленский урушда қанча бола ҳалок бўлганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия-Украина урушининг болалар билан боғлиқ фожеали статистикаларини маълум қилди.

Шу пайтгача Украинада 243 нафар бола ҳалок бўлган, 200 минг бола эса Россияга мажбуран олиб кетилган, жумладан, улар орасида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ота-оналари билан олиб кетилган ёки оиласидан ажратилган болалар бор. Бу ҳақида Зеленский "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" халққа қилган тунги видеомурожаатида маълум қилган.

Зеленский баёнотида айтилишича, уруш ҳаракати олиб борилаётган ҳудудларда 446 нафар бола яраланган, яна 139 нафари эса бедарак йўқолган.

Украина президенти Россияга мажбуран 200 минг бола олиб кетилгани ҳақида гапирар экан, шундай дейди:

"Бу жиноий сиёсатдан мақсад шунчаки одамларни ўғирлаш эмас, балки депортация қилинганларни Украинани унутиб, қайтиб кела олмаслигини таъминлашдир. Улар Украинани босиб ололмайдилар, халқимиз таслим бўлмайди ва болаларимиз ҳеч қачон босқинчилар мулкига айланмайди".

Киритилди: 22:46 02.06.2022. Ўқилди: 3164 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда