Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Сумы, Донецк, Одесса, Чернигов, Харьков ва Полтава вилоятларига қилинган зарбалар натижасида вайронагарчилик ва тинч аҳоли орасида жароҳатланиш ҳолатлари қайд этилган.
Телеграмда эълон қилинган хабарда айтилишича, Сумы вилояти Ахтирка шаҳрида зарбалар оқибатида 14 киши, жумладан болалар жабрланган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Донецк вилоятидаги Константиновка шаҳрига ҳам зарбалар берилган, уй-жойлар зарар кўрган ва камида уч киши вайрона остида қолган бўлиши мумкин.