Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский: Украина дунёдаги энг йирик дрон ҳужумларидан бирига учради

Зеленский: Украина дунёдаги энг йирик дрон ҳужумларидан бирига учради

28-майга ўтар кечаси Украинага учувчисиз самолёт ҳужуми энг йирик ҳужумлардан бири бўлди, деди президент Владимир Зеленский. Унга кўра, 54 та дрон ишлатилган.

“Бугун бизнинг давлатимиз Россия шаҳидларининг энг йирик ҳужумларидан бирини бошдан кечирди — бир вақтнинг ўзида 54 та дрон”, — деди Зеленский ўз веб-сайтида эълон қилган видеомурожаатида . Украина президентининг даъво қилишича, “деярли барча” дронлар уриб туширилган.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко 28-майга ўтар кечаси дрон ҳужумини ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери содир бўлган энг оммавий ҳужум деб атади. Ҳаво ҳужуми беш соатдан ортиқ давом этди. Попконинг сўзларига кўра, ушбу ҳужум ой бошидан бери кетма-кет 14-ҳужум бўлди.

Россия бу маълумотга изоҳ бермади.

Киритилди: 08:57 29.05.2023. Ўқилди: 3885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!