Қўшма Штатлар Киевга топширган Абрамс танкларининг сони жанг майдонидаги вазиятни ўзгартира олмади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтондаги Роналд Рейган марказида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
«Мен бу миқдордаги танклар жанг майдонидаги вазиятни ўзгартириши мумкинлигига ишончим комил эмас», деди у.
Апрель ойида "Associated Press" агентлиги Америка расмийларига таяниб, Абрамс танклари Украинадаги жанговар зонадан олиб чиқиб кетилгани ҳақида хабар берган эди. Сабаби уларнинг учувчисиз учиш аппаратларига нисбатан заифлиги эди.