Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелник Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Дипломатнинг қайд этишича, Украина президенти ҳам «исталган вақтда президент Путин билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга тайёр», бироқ Москва Киевнинг таклифини қабул қилмаяпти.
Аввалроқ Хитой раҳбари Си Цзинпин Россия президенти Владимир Путиндан 2022 йил қишига режалаштирилган Пекин Олимпиадаси вақтида Украинага бостириб кирмасликни сўраши мумкинлиги хабар қилинганди.
Пекинлик дипломатга кўра, Хитой раҳбари учинчи муддатга сайланишидан олдин ватандаги обрўсини мустаҳкамлашга интилмоқда ва Европадаги инқироз унга керак бўлган охирги нарса.