Украина Президенти Владимир Зеленский яна Николай Кулебани болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар этиб тайинлади. Фармон давлат раҳбари сайтида эълон қилинди, дейди “Mk.ru”.
Болалар омбудсманини тайинлаш тўғрисидаги ҳужжат “1-июнь Халқаро болалар куни” муносабати билан имзоланди. Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Пётр Порошенко Николай Кулебани ишдан бўшатган эди.