Украинага ҳарбий ёрдам бўйича «Рамштайн» форматидаги алоқа гуруҳи йиғилиши бекор қилинганига қарамай, Владимир Зеленский Германия, Италия ва Францияга келади.
Украина президенти 11 октябр куни Берлинга келади. Ташриф чоғида у Германия канцлери Олаф Шольц ва Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашади, деди 9 октябр, чоршанба куни Германия ҳукумати матбуот котиби.
Аввалроқ Зеленскийнинг бўлажак ташрифи ҳақида Bild, шунингдек, dpa ва Reuters ташрифга тайёргарликдан хабардор манбаларга таяниб хабар берган эди.