Украина Президенти Владимир Зеленский Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамовни қабул қилган.
Байрамов Россия – Украина уруши бошланганидан бери биринчи марта Украинага ташриф буюрди. У ўз сафарини Ирпен шаҳридан бошлади, у ерда Озарбайжон ёрдам кўрсатаётган мактаб, касалхона ва реабилитация марказига ташриф буюрди.
Украина етакчиси Озарбайжон ва шахсан Президент Илҳом Алиевга Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани, энергетика ва гуманитар ёрдам кўрсатгани ҳамда конструктив мулоқот учун миннатдорлик билдирди.
"Мамлакатимиз ва халқимиз учун оғир кунларда келиб, бизни қўллаб-қувватлаш имкониятини топганингиз учун жуда миннатдормиз," - деди Владимир Зеленский.
Президент Россиянинг Украинага доимий зарбалари, Қора денгиздаги вазият ва Россиянинг дон йўлакларини тўсиб қўйиши дунё озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақида маълумот берди.