Украина президенти Владимир Зеленский Наврўз байрами табригида Эронни танқид қилди.
Украина раҳбари бу ҳақда ўзининг ижтимой тармоқ саҳифасида форс тилида ёзди.
"Наврўз муносабати билан ушбу байрамни нишонлаётган барчани чин дилдан табриклайман ва Эрон халқига чинакам эркинлик ва хавфсизлик тилайман. Урушдан кейин адолатни тиклаш Эрон халқи ва бутун минтақа учун муҳимдир", деб таъкидлади у.