Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский митрополит Онуфрийни Украина фуқаролигидан маҳрум қилди — Россия паспорти ва Москва билан алоқалар фош этилди

Зеленский митрополит Онуфрийни Украина фуқаролигидан маҳрум қилди — Россия паспорти ва Москва билан алоқалар фош этилди

Украина президенти Владимир Зеленский Украин православ черкови раҳбари митрополит Онуфрий (Березовский)ни фуқароликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик хизмати (СБУ) маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Онуфрий 2002 йили ўз хоҳиши билан Россия фуқаролигини олган ва бу ҳақда Украина расмийларига хабар бермаган. Шу билан бирга, у Украина фуқароси сифатида барча ҳуқуқлардан фойдаланишда давом этган.

СБУ таъкидлашича, митрополит Онуфрий Москва патриархати билан алоқаларни сақлаб қолган ва Украина черковининг Москвадан тўлиқ мустақил бўлишига фаол тўсқинлик қилган.

2023 йил баҳорида у Россия паспорти мавжудлигини инкор этган эди, бироқ журналистлар ўтказган суриштирувлар ва ҳужжатлар буни рад этди.

Бу уруш бошланганидан бери Украинада черковнинг юқори мартабали вакилига нисбатан қабул қилинган энг жиддий қарорлардан биридир.

Киритилди: 19:13 02.07.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!