Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Киев ва Вашингтон ўртасида айрим масалаларда келишмовчилик борлигини тасдиқлади

Зеленский Киев ва Вашингтон ўртасида айрим масалаларда келишмовчилик борлигини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский Киев ва Вашингтон ўртасида айрим масалаларда фикрлар мос келмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда у Чехия президенти Петр Павел билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».

Зеленскийнинг айтишича, Украина ва АҚШ ўртасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган, аммо баъзи масалаларда томонлар турли позицияда. «Мен давлатимиз манфаатларини ҳимоя қиламан», — деди у.

Шунингдек, у ультиматумларни давлатлар ўртасидаги демократик муносабатлар учун самарасиз модель деб атади.

Киритилди: 20:35 16.01.2026. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!