Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Канадада бўлиб ўтадиган G7 саммитида Бразилия раҳбари билан учрашишни илтимос қилмоқда

Зеленский Канадада бўлиб ўтадиган G7 саммитида Бразилия раҳбари билан учрашишни илтимос қилмоқда

Владимир Зеленский Бразилия маъмуриятидан 15—17 июн кунлари Канаданинг Альберта провинциясида бўлиб ўтадиган "Катта еттилик" (G7) саммити давомида президент Луиз Инасиу Лула да Силва билан учрашиш имкониятини сўради. Бу ҳақда маҳаллий GloboNews телеканали республика ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Суҳбатдошлар президент Зеленский билан музокаралар ўтказишга рози бўлган-бўлмаганига аниқлик киритмади, бироқ Киевдан олинган учрашув ҳақидаги сўровни тасдиқлади.

Май ойида Metr poles газетаси Зеленский Лула да Силвага бир ярим йилдан кўпроқ вақт давомида учрашув ўтказишни сўраб мактуб йўллаб келгани, бироқ ҳеч қандай жавоб олмагани ҳақида хабар берган эди.

2024 йилда Бразилия етакчиси, агар Зеленский "ақллироқ бўлганида, можарони ҳарбий йўл билан эмас, дипломатик йўл билан ҳал қилиш кераклигини айтган бўларди" деб таъкидлаган эди.

Киритилди: 09:30 12.06.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!