Президент Владимир Зеленский ҳамкорлар билан, хусусан, АҚШ билан Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва улар учун ракеталарни ишлаб чиқариш учун лицензия бериш имконияти ҳақида гаплашганини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари ўзининг Телеграмъдаги саҳифасида маълум қилди.
“Бу имконсиз эмас ва бу хавфсизликни кафолатлаш учун умумий қобилиятимизни кучайтиради. Айнан мана шундай кучлар барқарор тинчликни таъминлай олади”, деб ёзади у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтанинг ўзида Россия Украина ҳудудига юзлаб зарбалар бериб, 700 га яқин авиабомба ва 600 дан ортиқ ҳужумчи дронлардан фойдаланган.
Шу билан бирга, у аллақачон мавжуд келишувларни ҳамкорлар амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
"Вашингтондаги НАТО саммити қарори, шунингдек, Рамштейн йиғилишларида Украина учун ҳаво мудофааси бўйича қабул қилинган қарорлар ҳали тўлиқ амалга оширилмаган", деди сиёсатчи.