Украинада ҳарбий ҳаракатлар туфайли меҳнат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 3 март куни ўзининг расмий сайтида ёзди.
“Ҳукуматимиз аллақачон уруш туфайли ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган барча украиналиклар учун махсус ёрдам дастурини тайёрлаган. Ҳар бир ёлланма ишчи, ҳар бир «Фоповетс» (якка тартибдаги тадбиркор), Россия ишлаш имкониятини тортиб олган Украина фуқароларимизнинг ҳар бири ҳеч қандай шартларсиз 6500 гривиндан (тахминан 22 минг рубль) олади”, — деди Зеленский.
У, шунингдек, жанговар ҳаракатларга қарамай, Украинада пенсиялар барқарор равишда тўланади ва март ойида улар 14% индексацияни ҳисобга олган ҳолда, барча нафақахўрларга тўланади, деб таъкидлади.