Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский илк бор оилавий суратини оммага намойиш этди (фото)

Зеленский илк бор оилавий суратини оммага намойиш этди (фото)

Расмда Украина етакчиси Владимир Зеленский 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўз фарзандлари билан тушган фотосуратни эълон қилди. Сурат украиналик етакчининг фейсбукдаги саҳифасига жойланган. 

Фотосуратда Зеленский бу йил мактабга чиқадиган ўғлини илк бор оммага кўрсатган.

Суратда Зеленский, унинг рафиқаси Елена, қизи Александра ва ўғли Кирилл тасвирланган. Украинанинг "Страна.ua" портали қайд этишича, президент илк бор ўғлининг суратини эълон қилмоқда. Журналистларнинг маълумотларига кўра, бу йил болакай опаси ўқиётган мактабга биринчи синфга боради.

 

- Болаларни яхшироқ тушуниш учун баъзан ўзингиз ҳам болага айланиб туришингиз керак. Келинг, болаларимизга улар ғурурланадиган мамлакатни мерос қолдирамиз! - дейилади хабарда. 

 

Бутунжаҳон болалар куни (Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни) - энг қадимий халқаро байрамлардан бири ҳисобланади. Уни нишонлаш тўғрисида 1925 йилда болалар фаровонлигига бағишланган бутунжаҳон конференциясида қарор қабул қилинган.

 

life.ru

Киритилди: 16:05 03.06.2019. Ўқилди: 4874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!